Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Қорақалпоғистонга тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилинади

23.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикасида ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш тўғрисида»ги 695-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар қамровини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади:

  • ҳудудда юрак-қон томир, ўткир ичак, буйрак, ўпка, онкологик ва бошқа турдаги касалликларни барвақт аниқлаш ва юқори технологик даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш;
  • республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда сайёр маслаҳатлар, маҳорат дарслари ўтказиб бериш;
  • республика тиббиёт муассасалари, шунингдек хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда ННТларнинг малакали мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига тизимли жалб қилиш чораларини кўриш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида бириктирилган республика тиббиёт муассасалари рўйхати;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар рўйхати.

 

Малакали мутахассисларнинг темир йўл транспорти билан келиб-кетишига оид харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.