Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Пойтахт банк» давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлар пойтахт шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади

01.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2021 йилдаги «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида»ги 719-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, 2018 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган «Пойтахт банк» АЖ устав капиталини шакллантиришга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 100 млрд сўм ажратилган.

 

Белгиланишича:

  • «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100% давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади;
  • пойтахт маҳаллий бюджетига келиб тушган маблағлар Молия вазирлиги томонидан ажратилган бюджет ссудаларини, шунингдек Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни қайтаришга йўналтирилади;
  • «Пойтахт банк» давлат акциялари пакетини сотиш бўйича олди-сотди битими қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидан ташқарида амалга оширилади.

 

Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи давлат комиссияси томонидан давлат улушини инвесторларга сотиш Deloitte халқаро консультантларини жалб этган ҳолда оммавий савдолар орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах