Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ходимларини махсус жамғарма рағбатлантиради

07.07.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тўғрисидаги низом (1);
  • Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом (2).

 

Низом (1) қуйидагиларни белгилайди:

  • Қўмитанинг  мақоми, асосий вазифалари ва функциялари. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

-        хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;

-        оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш;

-        хотин-қизларни хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ва бошқалар;

  • Қўмитанинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Қўмита фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби.

 

Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  Вазирлар Маҳкамасига ёки Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш;

-  ўз вазифаларни амалга ошириш учун, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш;

-  давлат органлари. илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан зарур материаллар ва маълумотларни  олиш;

-  хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза киритиш;

-  Қўмитага юклатилган хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифалар ва функцияларини таъминлаш ва бошқалар;

 

Юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилди. Унинг даромадлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • 2022 йилда - Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг 12 фоизини ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағлардан 3 миллиард сўм йўналтириш ҳисобига;
  • 2023 йилда - Давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун 15 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратиш назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.