Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Крипто-активлар бўйича хизматлар провайдерларини лицензиялаш тартиби белгиланди

22.08.2022

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3380, 15.08.2022 й.).

 

Хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги;

б) крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни 5 йил давомида сақлаш;

в) крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

г) яширин майнинг ҳамда аноним крипто-активлар билан операцияларни, шу жумладан аноним крипто-активлар майнингини амалга оширмаслик;

д) платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни лицензияловчи органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш;

е) хизматлар провайдерларини:

террористик фаолиятда ёки оммавий қиргин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан бошқаришга йўл қўймаслик;

ж) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) ушбу банднинг «е» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ҳамда оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик.

 

Шунингдек, Низом билан қуйидагилар белгиланган:

  • лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
  • қуйидаги тартиблар:
    • аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
    • лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш;
    • лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
    • лицензиялар реестрини юритиш.

 

Хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун намунавий лицензия фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари – юридик шахсларига берилади.

 

Хизматлар провайдерлари фаолиятининг турлари:

  • крипто-биржа;
  • майнинг-пул;
  • крипто-депозитарий;
  • крипто-дўкон.

 

Хизматлар провайдерлари фаолиятининг ҳар бир тури бўйича алоҳида лицензия берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах