Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Йил охиригача очиқ маълумотлар геопортали ишга туширилади

21.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарори қабул қилинди.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган:

  • очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари, жисмоний шахслар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларга тақдим этиш тартиби;
  • очиқ маълумотларни тақдим этиш шартлари ва муддатлари;
  • очиқ маълумотлар учун тўловларни амалга ошириш тартиби;
  • оммавий геопортал операторининг вазифалари.

 

Кадастр агентлиги Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортални юритади, у 2023 йил 1 январга қадар ишга туширилади. 

 

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади. Давлат кадастрларини юритувчи ваколатли органлар 2022 йил охирига қадар ўзларининг маълумотлар базалари ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилинишини таъминлайдилар.

 

2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишларини якунлашлари керак.

 

Малака шаҳодатномасига эга бўлган кадастр муҳандислари ахборот тизимидан фойдаланилганлиги учун ҳар ойда 1 БҲМ миқдорида тўловни амалга оширадилар.

 

Очиқ маълумотлар оммавий геопортал орқали давлат бошқаруви органларига бепул, жисмоний шахслар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларга эса тўлов эвазига тақдим этилади.

 

Фойдаланувчилар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкасининг кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни бепул олишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 19.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах