Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Суд инстанциялари зиммасига иш бўйича якуний қарор қабул қилиш вазифаси юклатилмоқда

29.12.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.12.2023 йилдаги «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-887-сон Қонун имзоланди.


Ҳужжат билан Фуқаролик процессуал кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритлмоқда:

  • суд қарорларини қайта кўриб чиқишда тафтиш инстанциясини жорий этиш;
  • юқори турувчи судлар томонидан бекор қилинган қарорларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартибини бекор қилиш;
  • ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор қабул қилиш вазифасини юклатиш.

 

Бундан ташқари, суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

 

Шунингдек, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.

 

Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.

 

Қуйидагилар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриб чиқади.

 

Тафтиш инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.

 

Тафтиш инстанцияси суди шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича:

  • ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
  • ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;
  • ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
  • ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
  • ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
  • айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах