Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

15.03.2024

Читать на русском языке

2024 йил 14 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди.

 

Марказий банк бошқаруви иқтисодиётда талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш бўйича ноаниқликлар ва инфляцияни оширувчи кутилмаларнинг сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб ҳамда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача пасайтириш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Умумий инфляция йил бошидан пасайиб, февраль ойида 8,3 фоизни ташкил этди. Бироқ, сўнгги ойларда юқори талаб ва бир қатор тартибга солинадиган нарх ва тарифларнинг ошиши фонида хизматлар инфляцияси тезлашиши кузатилди. Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари деярли ўзгаришсиз, юқорилигича қолмоқда.

 

Жорий йил охирига инфляция 8-9 фоизлик прогноз диапазони доирасида шаклланиши кутилмоқда. Прогноз даврида тартибга солинадиган нархлар ўзгариши ва уларнинг инфляцион кутилмаларга таъсири бўйича ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан юқори суръатларда ўсди. Шунингдек, айрим тармоқларда, хусусан йил бошидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикасининг сустлашиши қисқа муддатли истиқболда ички бозорда талаб ва таклиф номутаносиблигини келтириб чиқариши ёки импортга қўшимча босимни яратиши мумкин.

 

Умуман олганда, биринчи чорак якунлари бўйича иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ шаклланиши, кейинги чоракларда эса базавий прогноз доирасида 5,5-6 фоиз бўлиши борасидаги кутилмаларни кучайтирмоқда.  

 

Ўтган йилги ва жорий йил бошидаги юқори фискал харажатлар келгуси чоракларда ялпи истеъмол фаоллигини қўллаб-қувватловчи асосий драйверлардан бўлади. 

 

Айни пайтда, трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилги кўрсаткичлар доирасида шаклланаётганлиги ҳамда аҳоли реал даромадларининг жорий ўсиш суръатлари келгусида истеъмол талабига қўшимча проинфляцион босим яратмайди.

 

Марказий банк бошқарувининг асосий ставк0ани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 25 апрелга белгиланган.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах