Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
IT Park резидентларида 7,5% ЖШДС: ўриндошлар ва масофавий ходимларга имтиёз қўлланиладими Бизнесни рўйхатдан ўтказишдан солиқ юкини камайтиришгача: маълумотлар соҳасидаги ислоҳотлар тақдимотининг сарҳисоби Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
07.05.19

Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди

Унинг ходимлари Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат олиб боради

07.05.19

Олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тавсияномалар қандай берилади

Уларни ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандлари олишлари мумкин

07.05.19

Технологик жиҳозлар импорти: имтиёзларнинг бир қисми бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига тузатишлар киритилди

07.05.19

ИИВ академик лицейи абитуриентига тиббий маълумотнома қаерда берилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

07.05.19

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Тошкент шаҳар ИИББ ўз сайтида муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитиладиган кўчалар рўйхатини эълон қилди

06.05.19

Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг ўқитувчиларига – пул мукофотлари ва устамалар

Президентнинг 3.05.2019 йилдаги ПҚ–4306-сон қарори иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этишга йўналтирилган

06.05.19

Маънавий-маърифий ишлар учун кўкрак нишони топширилади

Президент 3.05.2019 йилдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4307-сон қарорни имзолади

06.05.19

Эгаллаб олинган участкада иморат қураяпсизми – жаримага тортиласиз

МЖТКнинг 99-моддаси («Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш») янги таҳрирда баён этилди

06.05.19

Ўзбекистонда «Uz-IX» янги пиринг тармоғи ишга туширилади

«Ўзбектелеком» АК 2017–2019 йилларда Интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори доирасида ушбу лойиҳани амалга оширади

06.05.19

Ўсимликлар карантинига доир қоидаларни бузганлик учун санкциялар оширилди

Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш қоидаларини бузганлик, шунингдек карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

06.05.19

Муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар жорий этилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

06.05.19

Учувчисиз учадиган аппаратлар учун – реал муддат

МЖТК, ЖК ва ЖПКга мамлакатимизда учувчисиз учадиган аппаратларнинг муомаласи билан боғлиқ тузатишлар киритилди

06.05.19

Қонунлар, кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар маъқулланди

3 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида 8 та қонун маъқулланди

03.05.19

Ҳайдовчи малакасини оширмадими – 1 ЭКИҲ миқдорида жарима солинади

МЖТКнинг 135-моддасига («Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши») қўшимча киритилди

03.05.19

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурига янги импульс берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 май куни ушбу дастур ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

03.05.19

Саноат маҳсулотларини етказиб бериш учун масофадан туриб шартнома тузилади

Президентнинг 1.05.2019 йилдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4302-сон қарори қабул қилинди

03.05.19

Харид нархига таъсир кўрсатувчи бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги қандай аниқланади

Белгиланган механизм давлат хариди учун «Ўздонмаҳсулот» корхоналари билан контрактация шартномаларини тузган бошоқли дон етиштирувчиларга нисбатан татбиқ этилади

03.05.19

Валютани тартибга солиш, Ҳисоб палатаси ва ХУМШ

2 май куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

02.05.19

Коммунал хизматлар ҳақи неча пулга тушишини Телеграм-бот орқали билиб олинг

MIBInfoBot истеъмол қилинган табиий газ, сув, электр энергияси, чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни тозалаш хизматлари ҳақида ахборот олиш имконини беради

02.05.19

6 май куни муборак Рамазон ойи бошланади

Президент 2019 йил 1 май куни тегишли қарорни имзолади

02.05.19

Божхоначиларга етказилган мулкий зарарнинг ўрни қандай қопланади

Божхона органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тасдиқланди

02.05.19

Имтиҳон: ҳужжатлар камайди, имтиёзлилар кўпайди

Маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш механизмига тузатиш киритилди. Бакалавриат, магистратура ва сиртқи таълим шаклига қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

01.05.19

Адлия вазирлиги ФКнинг янги таҳририга оид таклифларни жамламоқда

Ҳар бир таклиф кўриб чиқилиб, мақбул деб топилганда ҳужжатни ишлаб чиқиш чоғида фойдаланилади

01.05.19

Божхона институтига ўқишга қандай кириш мумкин

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

01.05.19

Давлат активлари сотилади, инвестиция таклифлари шакллантирилади

Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда

01.05.19

Uzcard картаси эгалари овердрафт-кредитни дарҳол оладилар

Ягона умумреспублика процессинг маркази ушбу хизматни тўлдириб, мукаммаллаштирди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Раҳбар­нинг маъ­на­ви­ят ва дав­лат ти­ли ма­са­ла­ла­ри бўйича мас­лаҳат­чи­си­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 сентябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Пре­зи­дент Ад­ми­нис­тра­ци­яси тўғри­си­да­ги Кон­сти­ту­ци­явий қонун қабул қилин­ди

У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.

Чор­ва­чи­лик ва ба­лиқчи­лик хўжа­лик­ла­ри­да­ги лойиҳалар учун им­ти­ёз­лар кен­гай­ти­рил­ди

Тадбиркорлар комплексларни ташкил этиш ва наслли чорва молларини харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли чорва моллари ва балиқ етиштириш бўйича алоҳида лойиҳалар учун эса йиллик 10 фоиз ставкада 20 млрд сўмгача кредитлар олишлари мумкин бўлади.

Биз­нес учун ян­ги қонун: 8 та асо­сий ўзга­риш

Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.

Са­мо­лёт­лар, по­ез­длар ва ав­то­бус­лар­дан ким­лар­га бе­пул ва им­ти­ёз асо­си­да фой­да­ла­ниш ҳуқуқи бе­ри­ла­ди

2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Enterprise Uzbekistan рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар­ни ри­вож­лан­ти­риш учун мах­сус ҳуқуқий ре­жим­га эга бўла­ди

Президент томонидан Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи Конституциявий қонун имзоланди. Марказ резидентлари учун 2100 йилгача бўлган даврда инвестициялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни, шунингдек солиқ ва бошқа имтиёзларни назарда тутувчи махсус тартибга солиш режими белгиланади.

Суд жа­ра­ёни­га за­мо­на­вий ҳуқуқий ме­ха­низ­млар жо­рий этил­моқда

Президент суд тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Одил судлов – 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат одил судловнинг мустақиллиги ва оммабоплигини ошириш, судгача бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ва ягона суд тизимини шакллантиришга қаратилган.

Му­ай­ян яшаш жой­ига эга бўлма­ган шах­слар­га вақтин­ча­лик бош­па­на бе­риш тар­ти­би тас­диқлан­ди

Вазирлар Маҳкамаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартибини белгилади. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб муайян яшаш жойига эга бўлмаган муҳтож оилаларга ҳам муниципал турар жойлар имтиёзли ставкада ижарага берилади.

Фуқаро­лар ва тад­бир­кор­лар­нинг суд­лар­га му­ро­жа­ат қилиш жа­ра­ёни сод­да­лаш­ти­рил­ди

Бир қатор НҲҲга фуқаролар ва тадбиркорлар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Улар дастлабки эшитувларни жорий этишни, маъмурий жараёнларда давлат органлари вакилларининг мажбурий иштирокини ва мамлакатдан ташқаридаги судлар юрисдикциясини кенгайтиришни назарда тутади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:04
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:03
Шарҳлар: 6768
ўқиш
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:48
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:46
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш