Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Икки томонлама муносабатларнинг самарадорлиги қандай белгиланади

28.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди (23.05.2019 йилдаги ПҚ–4331-сон қарорга қаранг).

 

Ҳукуматлараро комиссиялар, Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий муассасалари ва Ҳисоб палатасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди. Ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари раҳбарлари, уларнинг ишлаш тартиби, шунингдек хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланди.

 

Ўзбекистонга оид қисмлар таркиби Бош вазир томонидан тасдиқланади. Унга мажбурий тартибда ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари, Ҳукуматнинг масъул ходимлари киритилади.

 

2019 йил 1 июлдан ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзоларига нисбатан, улар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг лавозим маошининг 50%игача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби жорий этилади. Бунда қуйидагилар асосий мезонлар ҳисобланади:

 

  • хорижий ҳукуматлар билан мавжуд масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган келишувлар сони;
  • ҳисобот даврида ўтказилган бизнес-форумлар доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар ва тузилган экспорт контрактлари ҳажми;
  • олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларнинг ҳал қилиниши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.05.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум