Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 мартдан нималар ўзгаради

29.02.2024

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2024 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчиларни молиялаштириш 

 

Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача экспорт ҳажми:

  • 100 минг АҚШ долларидан 1 млн АҚШ долларигача бўлганда –100 минг АҚШ долларигача;
  • 1 млн АҚШ долларидан 2 млн АҚШ долларигача бўлганда –1 млн АҚШ долларигача;
  • 2 млн АҚШ долларидан 4 млн АҚШ долларигача бўлганда –2 млн АҚШ долларигача;
  • 4 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 млн АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.

 

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартиби ўзгаради

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

 

Шунингдек, очиқ электрон танловга чиқарилган ва ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари автоматик тарзда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилмоқда.

 

Айрим товарлар божхона божидан озод қилинади

 

2026 йил 1 мартга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра олиб кириладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган бир қатор товарлар божхона тўловларидан озод этилади.

 

Қуёш панелларини олиб киришда янги талаблар

 

Техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи  «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли  синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд  бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.

 

Рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб:

  • фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади;
  • лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдори 15 кун ичида тўланганда 50 фоиз, 30 кун ичида тўланганда – 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

 

2025 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими жорий этилади.

 

Фармацевтика маҳсулотларининг давлат харидлари

 

Давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин.

 

Ижтимоий ходимлар ассистентлари қандай ишлайдилар

 

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг соатбай асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун  мослашувчан иш тартиби жорий этилади. 

 

Ҳар ойда бир маротаба ижтимоий ходим ассистентларининг фаолияти ёлғиз кексаларнинг ўзлари, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва махсус дастур томонидан баҳоланади. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим ассистентларини рағбатлантиради.

 

Шаҳарсозлик соҳасида лицензия талаблари ўзгартирилди

 

Республикаси ҳудудида доимий муассасаси бўлган норезидент юридик шахслар ҳам баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишлари мумкин.

 

Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 кв. метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

 

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ худудларида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий талаб этиб белгиланади.

 

Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси бизнесни қўллаб-қувватлайди

 

Компания томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳалари бўйича қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

 

Спортчилар учун ID-карталар

 

Спорт турлари бўйича ўтказиладиган Ўзбекистоннинг расмий мусобақалари, чемпионатлари ва кубокларида иштирок этиш учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум