Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

1 январдан бошлаб 28 та маълумотнома бутунлай бекор қилинади

13.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу давлат органларида қоғозбозликка қарши курашишга ёрдам беради ва амалдаги бюрократик тизим ўрнига замонавий рақамли технологияларни анча фаол жорий этишга туртки беради (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4546-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 15 октябрдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг уч турдаги маълумотномаларидан воз кечилган эди. Бироқ унда фақат давлат хизматлари кўрсатишда улар талаб қилинмасди. Келаси йилдан бошлаб 28 турдаги маълумотномалар тўлиқ бекор қилинади. Яъни давлат органлари ва ташкилотлари фуқаролардан уларни умуман талаб қилишмайди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса – уларни беришни тўхтатади.

 

Гап дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотлар ҳамда қуйидаги маълумотномалар хусусида бормоқда:

  • яшаш жойидан маълумотнома;
  • ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома;
  • доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома;
  • доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома;
  • яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома;
  • турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
  • ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
  • фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
  • 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома;
  • қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
  • вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
  • шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлнгини тасдиқловчи маълумотнома;
  • вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг 3 ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома;
  • туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома;
  • васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома;
  • шахсий ёрдамчн хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
  • ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома;
  • кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи 2 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома;
  • жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома.

 

Бюрократия билан барча жабҳаларда – нафақат давлат тузилмаларининг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигида, балки идоралараро ўзаро ҳамкорликда ҳам курашилади. Иккинчи йўналиш бўйича 1 январдан бошлаб турли вақтларда ташкил этилган коллегиал органлар: комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва ҳоказони навбатдаги мақбуллаштириш кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу сингари чоралар 2018 йил октябрь ойида қабул қилинган эди.

 

Жами 29 та орган янги қисқартиришлар тўлқини остига тушди. Бу сафар қайси идоралараро коллегиал органлар тугатилиши ва уларнинг функциялари кимларга ўтказилиши ҳавола бўйича жадвалда кўрсатилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.