Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2019 йилда 215 мингга яқин уй-жойлар таъмирланади

21.02.2019

Рус тилида ўқиш

Жорий йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида ижтимоий объектларни қуриш, ободонлаштириш ва таъмирлаш бўйича кенг миқёсдаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Президентнинг 2019 йил 20 февралдаги қарори билан параметрлар белгиланган, ҳужжат матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан 159 та туманда 1,6 млн нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари тасдиқланди. Бунга 4,8 трлн сўм ажратилади.   

 

Дастур доирасида 2019 йилда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • умумий узунлиги 5 476 км дан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
  • қишлоқларни ободонлаштириш;
  • 36 мингдан ортиқ (умумий узунлиги 2 458 км бўлган) тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш;
  • транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан, 556 та автобекат қуриш, 189 та замонавий автобуслар харид қилиш;
  • ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш (2 219 км янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 км тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш);
  • 361 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш;
  • 214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни, 1 182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш;
  • 280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш;
  • 2 532 та бозор инфратузилмаси объектларини, 1 834 км мелиорация ва ирригация объектларини қуриш ва таъмирлаш.

 

Бир ой муддатда қишлоқларда амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан ишлаб чиқилган туман ва қишлоқлар кесимидаги манзилли рўйхатлари тасдиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 159 та тумандаги 417 та қишлоқдаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу фаолият Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги ПФ–5386-сон Фармонига мувофиқ амалга оширила бошлаган (шарҳга қаранг).

 

Константин Мосин.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16