Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқингҚарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингРеализацияни тан олиш муддатлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

2021 йилдан туризм соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда

23.06.2020

Рус тилида ўқиш

Янги виза, туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими ва чегарадан тезкор ўтиш механизми (19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон қарорга қаранг).

 

Энди 2021 йил 1 январдан жорий этиладиган ўзгартиришлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

1. «Uzbekistan – my second home» («Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим») иммиграция визасининг янги тури. Мақсад – мамлакатимизнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур бўлган салмоқли капитал, юқори академик билимлар ёки ўзига хос кўникмаларга эга шахсларни Ўзбекистонда доимий истиқомат қилишга жалб этиш.

 

2. Жойлаштириш воситаларининг бандлигини мониторинг қилиш ва туристик йиғимларни тўлиқ тушуми устидан камерал назоратни амалга ошириш учун Туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими ташкил этилади. У хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат ҳудудида бўлишини назорат қилиш имкониятини яратади.

 

3. «Ғишткўприк» (Тошкент вилояти) ва «Хайратон» (Сурхондарё вилояти) халқаро назорат ўтказиш пунктларида «Fast track» хизмати – чегарадан тезкор ўтиш механизми жорий этилади. Хусусан, қуйидагиларни ташкил этиш назарда тутилган:

  • автотранспорт воситаларида чегарани кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг навбатдан ташқари паспорт ва божхона назорати жараёнларини тезлаштирган тартибга амалга ошириш учун алоҳида йўлак;
  • жисмоний шахсларнинг дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар, шу жумладан оналар ва болалар хоналари, овқатланиш шохобчалари ҳамда тижорат банклари филиалларини ташкил этиш ва валюта айирбошлаш учун банкоматлар ўрнатган ҳолда VIP-заллар.

 

«Fast track» хизмати пуллик асосда, чегарани кесиб ўтишдан олдин 90 кун мобайнида олдиндан тўлов қилиш ёки мобиль иловалар орқали тўлаш имкониятини яратган ҳолда амалга оширилади.

 

Бошқа халқаро назорат-ўтказиш пунктларида «Fast track» хизмати уларнинг ўтказиш оқимини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган график асосида жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.