Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

5 июнь – Рамазон ҳайитининг биринчи куни

31.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 30 май куни тегишли қарорни имзолади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини инобатга олиб, 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь – чоршанба кунига тўғри келади. Шу муносабат билан ушбу кун мамлакатимизда Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. Барча тадбирларнинг жойларда тартибли ҳамда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига муносиб тарзда, юқори даражада ўтиши юзасидан топшириқ берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кун ҳисобланади. Ушбу кун арафасида, яъни 4 июнь (сешанба) куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси).

 

Бундан ташқари, Президентнинг 12.11.2018 йилдаги ПФ-5574-сон Фармони билан 1 июнь – шанба куни 6 июнь – пайшанба кунига кўчирилган, яъни 1 июнь шанба – иш куни, 6 июнь пайшанба эса – дам олиш куни. Бу белгиланган иш вақти режими сабабли шанба иш куни ҳисобланадиган 6 кунлик иш ҳафтасига эга ташкилотларга татбиқ этилмайди.

 

 

Олег Заманов.