Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Терминал ва онлайн-НКМ бўйича тафовутлар тўғрисидаги хат: унга қандай муносабат билдириш керак P2P ўтказмалари ва банк карталари айланмаси устидан назорат кучайтирилмоқда: бу ҳақда нималарни билиш муҳим Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади

Асаларичилик тармоғи қандай қўллаб-қувватланади

15.06.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2023 йилдаги “Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 239-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.

 

Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ва Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади. 2024 йилдан бошлаб интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулоти киритилади.

 

Ҳар йили 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.

 

Шу билан бир қаторда, асаларичилик субъектларига “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этиши учун кўмак берилади. “Фермерлар мактаби” пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллаш юзасидан машғулотларни ташкил этади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023-2024 йилларда асалари оилалари сонини кўпайтириш ва асал етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2023-2024 йилларда асаларичилик субъектлари ва маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сонини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.