Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автомобиль эгаларидан олинадиган йиғимлар миқдори қандай тасдиқланади

10.03.2020

Рус тилида ўқиш

Автомобиль йўлларини ривожлантириш республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тасдиқланди (5.03.2020 йилдаги 123-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги ҳузурида Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси ташкил этилган. Унда тўпланадиган маблағлар лойиҳалаш, йўл-қурилиш ишларини, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда эксплуатация ишларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари бош молия бошқармалари ҳузурида эса автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари ташкил этилган.  Уларнинг маблағлари шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида лойиҳалаш, йўл-қурилиш, таъмирлаш ва эксплуатация ишларини молиялаштириш учун йўналтирилади (шарҳга қаранг).

 

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидаги тартибни белгиловчи Низом тасдиқланди:

  • ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш, бошқариш, мақсадли йўналтириш, фойдаланиш тартиби;
  • жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • маблағлардан фойдаланиш ҳисоби ва назорат қилиш тартиби.

 

Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш учун алоҳида тузилмалар ташкил этилди:

  • Молия вазирлиги марказий аппаратида – 10 штат бирлигидан иборат бошқарма;
  • ҳудудий молия бошқармалари таркибида – 2 нафар ходимдан иборат секторлар.

 

Бундан ташқари, автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёнилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим миқдорлари масаласи бўйича жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш механизми аниқлаштирилди.

 

Йиғимлар миқдорининг жамоатчилик муҳокамаси учун ҳудудий ҳокимликлар ҳар йили 1 апрелга қадар:

  • ҚҲТБТ порталида тегишли қарор лойиҳасини жойлаштиради;
  • ўзларининг расмий веб сайтлари ва ижтимоий тармоқлар, хусусан, ҳудудий ТВ орқали ёритади, газета ва журналларда чоп этади;
  • жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича махсус ташкилотлар билан шартномалар тузади.

 

Жамоатчилик муҳокамаси натижалари камида икки ой ўрганилади. Ўрганиш якунларига кўра, ҳудудий ҳокимликлар ўз таклифларини тайёрлайди ҳамда 15 июнга қадар халқ депутатлари Кенгашлари навбатдаги сессиясига тақдим этади. Улар томонидан маъқуллангандан сўнг тегишли ҳокимлик якуний қарор қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16