Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Айдар-Арнасой ҳамда Тўдакўл кўллар тизимида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади

21.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 368-сон қарори қабул қилинди.

 

Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш ишларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади. Шунингдек ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарув бригадаси ташкил этилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, унда 3 босқичда (5 йиллик даврни ўз ичига олган) қуйидаги натижаларга эришилади:

  • I босқичда ҳудудда 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, шунингдек экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;
  • II босқичда Айдаркўл атрофидаги 33 000 гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;
  • III босқичда 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди барпо этилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланади.

 

Бундан ташқари, Рекреацион кўллар ҳудудида туризм хизматларини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



.

Валюталар курси

2026-10-07
  • USD:11790.79 (+0.00) сум
  • EUR:13285.86 (+0.00) сум
  • RUB:137.78 (+0.00) сум