Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Айрим товарларга божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилади

02.06.2022

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ўз телеграм-каналида Президентнинг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармони билан айрим озиқ-овқат товарларига божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланганлигини маълум қилди.

 

Бугунги кунда асосий импорт ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади ҳамда ушбу давлатлардан товарларни олиб киришда божхона божлари қўлланилмайди. Шу билан бирга, жаҳонда юзага келган вазият туфайли асосий савдо ҳамкорлар ҳамда бошқа мамлакатлар айрим озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга тақиқ қўймоқдалар.

 

Мамлакатимизга озиқ-овқат товарларини бошқа давлатлардан олиб келинишига тўғри келаётганлиги инобатга олиниб, шунингдек айрим импорт озиқ-овқат товарларини охирги истеъмолчига етказиб беришда нархлар ошишининг олдини олиш, аҳолини асосий озиқ-овқат товарларига бўлган талабини қондириш мақсадида қуйидаги чоралар жорий этилади:

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланди:

 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорига асосан жорий йил якунига қадар қуйидаги озиқ-овқат ва бошқа товарларни олиб киришда божхона божининг «ноль» ставкаси белгиланган эди:

 

 

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмаслиги белгиланди. 

 

2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар вақтинча тўхтатилади:

  • давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиниши бўйича чекловлар (Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги 41-сон қарори);
  • мамлакатимизнинг импорт географияси ўзгараётганлиги ҳамда айрим давлатлардан импорт илк марта амалга оширилиши сабабли Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ноозиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари ставкаларини пасайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16