Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

Бадиий академия Ўқув марказининг вазифалари белгиланди

24.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 385-сон қарори қабул қилинди. 

 

Президентнинг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди, унинг фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
  • иқтидорли ёш профессионал санъат намояндаларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;
  • ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;
  • бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мазказнинг тузилмаси;
  • Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги дипломнинг давлат намунаси;
  • Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намунаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.