Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилди

17.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6261-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, Президентнинг 23.07.2020 йилдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонида 7-банднинг муайян муддатга алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига, шунингдек умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳномани бериш тўғрисидаги 2-хатбошиси чиқариб ташланди.

 

Иккинчидан, Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомда (Президентнинг 24.04.2008 йилдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган) баҳоловчи ташкилот баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси аъзоси бўлиши лозимлиги белгиланди, тегишинча унинг мажбуриятлари ҳам қайта кўриб чиқилди. Айнан баҳоловчи ташкилот қуйидагиларга амал қилиши белгиланган: 

  • баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасида доимий аъзоликда бўлиши лозим;
  • баҳолаш ишларини ўтказишга шартномани тузишдан олдин буюртмачининг талабига асосан баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни ҳамда баҳоловчи (баҳоловчилар) малака сертификатини тақдим этиши шарт. 

 

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомда (Президентнинг 18.03.2017 йилдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган) қайд этилган Молия вазирлигининг функциялари қайта кўриб чиқилди. Молия вазирлиги қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини ташқи назорат қилади;
  • аудиторнинг малака сертификатини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини белгиланган тартибда ўтказади (аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш функцияси чиқариб ташланди). 

 

Шунингдек қуйидаги ҳужжатларга ҳам ўзгартиришлар киритилди:

 

  • Президентнинг 26.08.2019 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5787-сон Фармони;
  • Президентнинг 1.07.2019 йилдаги «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4381-сон қарори; 
  • Президентнинг 23.07.2019 йилдаги «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4400-сон қарори ва бошқалар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Во
ҳидова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16