Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Баъзи ўқувчиларга тўгараклар учун харажатларининг бир қисми қопланади

18.06.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2025 йилдаги «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг айрим тоифаларини мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 365-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда айрим мактаб ўқувчилари учун тўгарак харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби белгиланди.

 

Ўқувчиларнинг алоҳида тоифаларига Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари киради.

 

Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган тўгаракларни танлаши ва уларга (таътил вақтини ҳисобга олган ҳолда) кўпи билан 9 ой қатнашиши мумкин.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ, ўқувчининг ота-онаси ЯИДХП орқали ариза топширади. Сўнгра тўгараклар хизматларини таклиф этувчи ташкилот аризани тасдиқлайди, шундан сўнг томонлар ўртасида шартнома тузилиб, Давлат бюджетидан ташкилотга машғулот қийматининг 80 фоизи қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев