Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Болалар боғчалари учун қўлланмалар ишлаб чиқишда ота-оналар фикри инобатга олинади

12.09.2019

Рус тилида ўқиш

Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 9.09.2019 йилдаги 746-сон қарори).

 

Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда – МТВ) ҳар йили февраль ойида кейинги ўқув йилларида болалар боғчаларида фойдаланиш учун тавсия этиладиган ўқув-методик ва дидактик адабиётлар ҳамда қўлланмаларнинг рўйхатини шакллантиради. МТВнинг расмий сайти ва ОАВда потенциал муаллифлар учун тегишли эълон макетларга қўйиладиган талаблар ва уларни топшириш муддатлари кўрсатилган ҳолда жойлаштирилади.

 

Ўқув материалларини тайёрлашда иштирок этиш учун ижодий жамоалар (мактабгача таълим тизимидаги тажрибали мутахассислар, тузувчилар, давлат ва нодавлат (ш.ж.хорижий) ташкилотлар, нашриёт ва матбаа ташкилотлари) МТВга расмий буюртма берадилар ва МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказига оригинал макетларни топширадилар. Марказнинг эксперт гуруҳи икки ой муддатда макетларни экспертизадан ўтказади ва тегишли хулосани тақдим этади.

 

Материалларни яратишда мактабгача таълим тизимидаги педагоглар ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинади, улар МТВ сайтидаги очиқ муҳокамада ўз фикрларини билдиришлари мумкин. Қўлланмаларни нашр этиш энг мақбул нархлар таклиф этган нашриётларга ишониб топширилади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон МТВ сайтида жойлаштирилади.

 

Ижодий жамоалар ишлаш давомида (4 ойдан ошмаган муддатга) асосий иш ҳақининг 0,25%и миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.