Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция агросаноат устидан тўлиқ назорат қилади

10.05.2018

Президентнинг 7.05.2018 йилдаги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА сайтида иловаларсиз жойлаштирилган

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.04.2018 йилдаги ПФ-5418-сон Фармони билан қишлоқ хўжалиги бошқаруви соҳасида ислоҳотлар амалга оширилган: янги органлар, шу жумладан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин – Инспекция) ташкил этилди, 5 та қишлоқ хўжалиги идора ва муассасаси тугатилди.

 

1 августдан «Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази» ДК ҳам тугатилади. Инспекция тугатилаётган барча ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, шу жумладан уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари унга ўтади. Тугатилаётган ташкилотлар ходимларининг ишга жойлаштирилишини таъминлашга кўмаклашилади.

 

Инспекция нималар билан шуғулланади

 

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

1) қуйидагилар устидан назорат қилиш:

  • пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши; 
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларининг тегишли ҳажмларда шакллантирилиши;
  • қишлоқ хўжалиги ерлари, қишлоқ хўжалиги экинлари давлат ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши;
  • сунъий сув объектларида сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;
  • қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати ва б.  

2) экспорт-импорт ва ички ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини текширувдан ўтказиш; 

3) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

4) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.

 

Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони – 1 795 нафар. Унинг марказий аппарати, шунингдек Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг тузилмалари тасдиқланган (сайтда кўрсатилмаган).

 

Инспекция бошлиғини Президент тайинлайди. У мақоми, меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Бош прокурор ўринбосарига тенглаштирилган. Бир ҳафта муддатда Инспекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари тасдиқланади. 

 

Даражали унвонларга эга бўлган Инспекция ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга «прокурор» имтиёзлари, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари татбиқ этилади.

 

Инспекция ҳузурида «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» ДУК ташкил этилди

 

Унинг асосий вазифалари:

  • намуналар танлаб олиш ва маҳсулотни идентификациялаш; 
  • пахта толаси, пахта момиғи, пахта ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, дон ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
  • мувофиқлик сертификати бериш; 
  • пахта толаси ширадорлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш;
  • пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш;
  • районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг нав софлигини тупроқдаги таҳлил орқали текшириш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш.

 

Бу – муҳим! Марказ томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар солиқ солинадиган базага киритилмайди. 

 

Инспекцияни ривожлантириш учун – махсус Жамғарма

 

Унинг маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади: 

  • Марказ даромадларининг 20%и;
  • Инспекция қўллаган жарима санкциялари умумий суммасининг 40%и; 
  • Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорларининг 50%и;
  • тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 80%и;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16