Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухорода санъат қандай ривожлантирилади

01.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 27.05.2021 йилдаги “Бухоро маданият саройи фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳудудда театр санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 329-сон қарор қабул қилинди.

 

Маданият саройи Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг биносида жойлаштирилади. Ўз навбатида Бухоро вилояти мусиқали драма театрига Маданият вазирлиги вилоят бошқармасининг бўш турган бинолари бепул берилади.

 

Янги маданият саройининг асосий вазифалари:

  • ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъати, ўзбек халқининг бой маънавий меросини ривожлантириш ва тарғиб қилиш;
  • миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш;
  • халқаро фестиваль, кўрик-танлов, конференция, ижтимоий-маданий анжуман ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

 

Бухоро маданият саройининг тузилмаси, шунингдек унинг фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги манбалари тасдиқланди:

  • давлат бюджети маблағлари;
  • кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;
  • халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари;
  • юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Маданият вазирлигига бир ой муддатда қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • Бухоро маданият саройининг устави тасдиқланишини;
  • давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сарой реконструкция қилиниши, таъмирланиши ва ободонлаштирилишини;
  • сарой ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), кўнгилочар жойлар (кинотеатр) ташкил этилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16