Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухорода зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

03.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 29.04.2021 йилдаги «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилади.

 

2022 йилда Фестиваль 21–25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади. Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

 

Қуйидагилар Фестивалнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • зардўзлик ва заргарлик соҳасида фаолият юритаётган ва соҳа ривожига улкан ҳисса қўшаётган тажрибали, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, унинг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини сақлаш, қайта тиклаш;
  • ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни жадал ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларга ўргатиш, янги иш ўринлари яратиш;
  • зардўзлик ва заргарлик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсга олиб чиқиш, халқимизнинг миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;
  • зардўзлик ва заргарлик намуналарининг кенг тақдимоти, ҳар бир ҳудуднинг тарихи, ҳаёт тарзи, ҳунармандчилик мактаби анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетлари, уй-рўзғор буюмлари, ҳунарманд-дизайнерлар яратган маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш;
  • халқ сайиллари, фольклор ва дорбозлик жамоалари, аскиячи ва қизиқчиларнинг театрлашган томошалари, санъат вакилларининг концерт дастурларини ҳамда уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, рассомлар хиёбони, экскурсия маршрутларини ташкил этиш.

 

Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар смета асосида қуйидаги тартибда:

 

  • Фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
  • Фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и – Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50%и – Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат 29.04.2021 йилда ЎзАда эълон қилинган.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16