Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чақирилувчиларни танлаб олишда синовлар қатъийлаштирилди

12.04.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.04.2019 йилдаги 291-сон қарори билан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олишнинг янгиланган тартиби тасдиқланди.

 

Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан 10 февралига қадар (илгари – 25 сентябрдан 15 январга қадар) ўтказилади. Танловга чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлиғининг ҳолати бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган шахслар жалб этилади.

 

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан туман халқ таълими бўлимлари, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши, ИИО вакиллари ва бошқалардан иборат махсус кенгаш шуғулланади. Унга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади. Унинг таркибига чақирилувчиларнинг ота-оналари орасидан вакиллар ҳам киритилади. Қолган ота-оналар танлаб олиш жараёнини бевосита кузатишлари мумкин, бу унинг шаффофлигини таъминлайди. 

 

Танлаб олишда 3 та синов ўтказилади 

 

Чақирилувчилар 3 та танлов босқичидан ўтишлари керак бўлади:

 

1) умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш (нормативларни топшириш);

2) касбий танлов ўтказиш – билим савияси ва интеллектуал қобилиятини баҳолаш учун;

3) якка тартибда суҳбат ўтказиш – чақирилувчининг Ўзбекистон тарихи, Амир Темур ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларини аниқлаш учун.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари нормативлар топширилар ва ёзма тест ўтказилар эди.

 

 

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун нормативлар ўзгармади: турникда тортилиш, 100 ва 3 000 метрга югуриш. Айни пайтда баҳолаш мезонлари бирмунча қатъийлаштирилди (жадвалга қаранг).

 

Турникда тортилиш

100 метрга югуриш

3 000 метрга югуриш

Баҳолар

«5»

«4»

«3»

«2»

«5»

«4»

«3»

«2»

«5»

«4»

«3»

«2»

12 маротаба ва ундан кўп

10–11 маротаба

8–9 маротаба

1–7 маротаба

14,0 сония ичида

14,1 – 14,4 сонияда

14,5 – 15,0 сонияда

15,0 сония ва ундан кўп

12,40 дақиқа ичида

12,40 дақиқадан 13,20 дақиқагача

13,20 дақиқадан 14,0 дақақагача

14,0 дақиқадан кўп

 

Лоақал битта «2» баҳо олган нормативларни топшира олмаган деб ҳисобланади ва танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.

 

Касбий танлов вақтида чақирилувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича тузилган саволларга компьютерда жавоб берадилар. Хонада видеокузатув ташкил этилади, у орқали ота-оналар жараённи кузатиб борадилар.

 

Чақирилувчиларга 60 та савол ва жавоб бериш учун 1 соат 30 дақиқа (илгари – 1 соат 50 дақиқа) вақт берилади. Тўғри жавоблар сонига қараб баҳо чиқарилади:

  • 56–60 – 5 (аъло);
  • 51–55 – 4 (яхши);
  • 46–50 – 3 (қониқарли);
  • 45 и менее – 2 (қониқарсиз).

 

Якуний баҳолар экран орқали кузатувчи ота-оналарга кўрсатилади. «2» баҳо олганлар якка тартибда ўтказиладиган суҳбатга қўйилмайди. 

 

Чақирилувчи билан якка тартибда суҳбат ўтказиш чоғида унинг қизиқишлари, жамият ва маҳаллада тутган ўрни, обрў-эътибори, юриш-туриши, тарихни билиши аниқланади.  

 

 

Барча синовлар натижалари асосида чақирилувчини ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки унинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан тавсия берилади (тавсия берилмайди) Унинг асосида туман чақирув комиссиялари тегишли қарорларни қабул қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларини март–апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади (22.02.2019 йилдаги ПҚ–4203-сон қарор).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16