Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат дастурлари шакллантирилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади

16.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.12.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-43-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили:

  • вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолатини, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашувини, шунингдек ушбу масалалар бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади;
  • Молия вазирлиги 1 майга қадар лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш учун зарур маблағларни буюртмалар кесимида шакллантиради;
  • Вазирлар Маҳкамаси 1 июлга қадар Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига (кейинги ўринларда – Дастур) киритиш таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди;
  • ҳудудлар, соҳалар ва тармоқлар раҳбарлари дастлабки манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини 1 ноябрга қадар экспертизадан ўтказиш чоралари кўради ва бу борада уларга шахсий жавобгарлик юклатилади;
  • календарь йилининг якунига қадар келгуси йиллар учун Дастур тасдиқланиб, унга киритилган лойиҳалар бўйича танловлар (тендерлар) эълон қилинади. Бунда Дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.

 

 2022 йил 1 январдан бошлаб:

а) консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

  • молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки ҳужжатлари қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрланганда, яъни параллел равишда олиб борилганда;
  • пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказилмасдан танлаб олинганда («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

б) қурилиш-пудрат ишлари бўйича танловлар (тендерлар) электрон шаклда ўтказилмасдан тузилган шартномалар Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан рўйхатга олинмайди ва ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

в) давлат ташқи қарзи (халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда қуйидаги мажбурий тартибда комплекс экспертизадан ўтказилади:

  • қиймати 5 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ва уларни ишлаб чиқиш учун техник вазифалар;
  • қиймати 1 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича тендер ҳужжатлари;
  • қиймати 1 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган, тендер ҳужжатлари комплекс экспертизадан ўтказилмасдан тузилган импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар;

г)  Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа доирасида лойиҳаолди ва тендер ҳужжатлари экспертизаси Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги томонидан халқаро келишувларга мувофиқ ташкил этилади.

 

Шунингдек консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини, шунингдек ушбу дастурлар доирасида маблағлар мақсадли ишлатилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади. Бунда:

  • Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби;
  • Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штаблари ташкил қилинади.

 

Қуйидагиларга:

а) Бош прокуратурага:

  • ташкилий-штат тузилмасида Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимини ташкил этиш;
  • вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари – лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда унинг фаолиятида «Бюджет назорати» электрон дастуридан фойдаланиш имкониятини яратиш;
  • Молия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда «Бюджет назорати» электрон дастури, «Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими» дастури ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини тегишли қисмларида ўзаро интеграция қилиш чораларини кўриш;

б) Қурилиш вазирлигига:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини хатловдан ўтказиш бўйича махсус саволнома ишлаб чиқиш, хатловдан ўтказилган объектларнинг, шу жумладан кадастр рақами ва паспортини ўз ичига олган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш тизимини яратиш;
  • манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида 2022 йил 1 июнга қадар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳалар учун янги замонавий идоравий қурилиш нормаларини жорий этиш чораларини кўриш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16