Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат харидлари билан боғлиқ тартиб-таомиллар белгиланди

30.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори қабул қилинди.

 

Низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.

 

Шунингдек, Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
  • харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
  • бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
  • энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
  • ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
  • тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
  • давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум