Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги тест синовидан ўтказилади

17.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2021 йилдаги 134-сон қарори билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • давлат ташкилотлари ходимларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан хабардорлиги даражасини аниқлаш ва бу борадиган билимларини мунтазам ошириб бориш;
  • давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ўз фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш;
  • давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини баҳолаш орқали унинг натижаларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш.

 

Низомга мувофиқ давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

 

Давлат ташкилотлари ходимлари Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» махсус тест тизимидан фойдаланган ҳолда мустақил равишда ўқитилади ва тест синовларидан ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 2021 йил 1 майга қадар ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур ўқув дастури, материаллар ва тест синовлари базасини шакллантириш ҳамда электрон платформага жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш топширилди.

 

Давлат ташкилотлари ходимларини баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади. Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш учун шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланадилар.

 

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

 

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилади. Бунда баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR-код орқали тасдиқланган баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

 

Устав капиталида давлат улуши миқдори 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга шартнома асосида ўз ходимлари ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш тавсия этилади.

 

Адлия вазирлиги баҳолаш натижаларини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилади. Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибалари бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

 

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумот киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16