Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда яқин орада «меҳнат ҳақининг энг кам миқдори» (МҲЭКМ) тушунчаси ўрнига «базавий ҳисоб-китоб миқдори» атамаси пайдо бўлади, шунингдек ишсизлик нафақалари оширилади –батафсил buxgalter.uz сайтида.

«Doing business»да Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш – ЛБМАнинг вазифаси

22.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди (17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармонга 3-иловага қаранг).

 

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш масаласи – мамлакатимиз раҳбариятининг диққат марказида. Сўнгги пайтда ушбу йўналишда фаол иш олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида тегишли чора-тадбирлар комплекси муҳокама қилинган эди. Идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ҳамда аниқ: иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий йўналишларга қаратилган алоҳида ишчи гуруҳларни ташкил этиш таклиф қилинган эди. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, устида ишлаш зарур бўлган рейтингларнинг ўзи тўққизта эди. Шарҳимизда ушбу рейтингларни тузиш услубияти ва улар доирасида баҳолаш мезонлари, шунингдек республиканинг долзарб (ўша пайтда) позицияси ҳақида сўз юритган эдик.

 

Бироқ бирмунча бошқа хатти-ҳаракатлар режаси қабул қилинди:

 

биринчидан, қўшимча ишчи гуруҳларни ташкил этмасликка қарор қилинди, бу идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш бўйича концепцияга мувофиқ келади (28.08.2018 йилдаги ПФ–5527-сон Фармонга қаранг).

 

Бунинг ўрнига вазирлик ва идораларда халқаро рейтинглар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун масъул бўлган ихтисослашган бўлинмалар ташкил этилади. Бу масаладаги назорат-мувофиқлаштириш иши эса Президент Администрациясининг Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари тузилмасида ташкил этилган Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шуъбасига юклатилди;

 

иккинчидан, аввалбошдан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар кўлами анча кенгайтирилди. Тасдиқланган рўйхатда таркибий индикаторларга бўлинган 15 та рейтинг (индекс) мавжуд. Лойиҳада қайд этилганидан ташқари, унда қуйидагилар ҳам бор: Логистика самарадорлиги индекси, Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси, Статистик салоҳият индекси, Саноат рақобатбардошлиги индекси, Инвестицияларни тартибга солишнинг чекланганлиги индекси ва Инновациялар глобал индекси.

 

Шу ўринда ЛБМА «Doing Business» йиллик рейтингида мамлакатимиз кўрсаткичларини яхшилаш учун масъул идора этиб белгиланганини қайд этиб ўтамиз. 2018 йилдаги тегишли Йўл харитаси билан солиштирганда рейтингнинг алоҳида индикаторлари доирасида ишларни бажарадиган органлар ўзгармаган. Бироқ идораларнинг умумий рўйхатида Давлат рақобат қўмитаси қайта ташкил этилгани акс эттирилган. Шунингдек унга ўтган йили баҳоланмаган иккита индикатор: давлат харидлари (Молия вазирлиги) ва меҳнат бозорини тартибга солиш (Меҳнат вазирлиги) қўшилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Гуруҳининг «Doing Business 2019: Trainig for Reform» сўнгги маърузасида Ўзбекистон иккита сатрга тушган бўлса-да, алоҳида индикаторлар кесимида ижобий динамикани (фоиз нисбатида, таҳр.) намоён этиб, 76-ўриндан жой олган.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2019-04-16
  • USD:8455.37 (+4.00) сум
  • EUR:9554.57 (+77.20) сум
  • RUB:131.53 (+2.16) сум