Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари қайтарилди

30.11.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.11.2018 йилдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 апрелигача ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) эркин алмаштириладиган валютага экспорт қиладиган корхоналар экспорт улушига боғлиқ ҳолда фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ягона солиқ тўловини камайтирилган ставкалар бўйича тўлар эдилар.

 

 

Реализациянинг умумий ҳажмида экспорт улуши:

  • 15%дан 30%гача бўлса – кўрсатилган солиқлар бўйича белгиланган ставкалар 30%га камайтирилар эди;
  • 30% ва ундан ортиқ бўлса – ставкалар 50%га камайтирилар эди.

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёзлар бекор қилинган эди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 31-банди; шунингдек шарҳга қаранг).

 

Бироқ экспорт қилувчилар учун ўзгартириш киритилган имтиёзни қайтаришга қарор қилдилар. 2019 йил 1 январдан бошлаб товарларни (ишларни, хизматларни), ш.ж. комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани: 

  • товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
  • товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

 

Биринчидан, энди имтиёз барча импорт қилувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Жорий йилнинг 1 апрелигача бўлганидек, товарлар, ишлар ва хизматларни ўзида ишлаб чиқариш факти аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, савдо ва тайёрлов ташкилотлари ҳам имтиёзга эга бўладилар.

 

Иккинчидан, энди солиқларнинг ставкаси эмас, солиқ солинадиган база камайтирилмоқда. Содда қилиб айтганда, фойда (фойда солиғи солинганда) ёки тушумнинг (ЯСТ солинганда) бир қисмига солиқ солинмайди. Айнан экспортга тўғри келадиган улуши солиқ солишдан озод қилинади.

 

Учинчидан, 1 апрелгача бўлганидек, имтиёзни олиш учун юридик шахснинг умумий тушумида экспортнинг белгиланган улуши мавжуд бўлиши керак. У 15%дан ортиқни ташкил этиши лозим. Илгари ставкаларни камайтиришнинг икки босқичли тизими амал қилар эди (юқорига қаранг).

 

Тўртинчидан, мазкур аниқ имтиёз мол-мулк солиғи, шунингдек бошқа солиқларга нисбатан қўлланмайди. 1 апрелгача юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ставкалари ҳам камайтирилар эди.

 

Янгиланган имтиёзларни қўллаш учун яна 2 та махсус шартга амал қилиш лозим:

  • товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши;
  • товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланиши.

 

Ушбу шартлардан бирортасига амал қилинмаган бўлса, тўланмаган маблағлар пеня қўлланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.

 

Бу – муҳим! Янги имтиёз рўйхат (шарҳни тайёрлаш пайтида ҳали эълон қилинмаган эди) бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

 

Самир Латипов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16