Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёш олимлардан кимлар хорижий стажировка ўташга юборилади

22.11.2017

 

Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори (рўйхат рақами 2948, 2017 йил 15 ноябрь) билан Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, хорижий илмий стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник-муҳандис ходимлари юборилади:

  • хорижий тилларни етарли даражада биладиган (TOEFL - 500 дан кам бўлмаган ёки IELTS - 4,5 дан кам бўлмаган), зарур амалий тажрибага эга бўлган;
  • тиббий соғлом ва диспансер рўйхатида турмаган; 
  • ёши 25 дан 45 гача бўлган.

 

Стажировканинг давомийлиги 3-6 ойни ташкил этади. 

 

Фан ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ўтказиш ҳақидаги эълонни танлов ўтказишдан 2 ой олдин ОАВ, шунингдек интернет-нашрлар ва ўзининг сайтига жойлаштиради.

 

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идоралар (кейинги ўринларда - Буюртмачи) Агентликка стажировка ўташга номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини тақдим этади:

  • Буюртмачининг йўлланма хати ва стажировкага юбориш режаси;
  • илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан олдиндан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури лойиҳаси;
  • номзодларнинг маълумотнома-объективкаси (анкета);
  • номзодларнинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси;
  • номзодларнинг илмий даражасини, илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • номзодларнинг меҳнат дафтарчасининг нусхаси; 
  • номзодларнинг паспортининг нусхаси; 
  • номзодларнинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги 4 та рангли фотосурати; 
  • номзодларнинг чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар) (агар мавжуд бўлса).

 

Кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш бевосита Буюртмачи томонидан амалга оширилади.

 

Буюртмачиларнинг стажировкалар бўйича таклифлари 10 кун ичида Агентлик томонидан умумлаштирилади ва махсус эксперт гуруҳига хулоса олиш учун киритилади. Эксперт гуруҳи бир ой ичида таклифларни кўриб чиқади ва якуний хулосани Агентликка тақдим этади. Агентлик танлов натижаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясига тақдим этади.

 

Ҳужжат 2017 йил 16 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16