Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

31.07.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.07.2025 йилдаги ПҚ-231-сон қарори билан халқ орасида миллий ва жаҳон мусиқа санъати ютуқларини кенг тарғиб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжат аҳолига маданият соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, вилоятларда миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг танланган асарларини янада оммалаштириш, шунингдек истеъдодли ёш ижрочиларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмак беришга қаратилган.

 

Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси таркибида Фарғона миллий чолғулар оркестри ва Фарғона симфоник оркестри ташкил этилади.

 

Бунда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Фарғона вилояти филармониясига қўшимча равишда 72 штат бирлиги ажратилади, улардан Симфоник оркестр учун – 50 та ва Миллий чолғулар оркестри учун – 22 штат бирлиги.

 

Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестри ходимларига давлат маданият ва архив муассасалари ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Фарғона вилояти ҳокимияти 2025 йил охиригача Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг концерт-томоша тадбирларини ўтказиш учун Фарғона вилояти филармониясига хорижий ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлган биттa автобус сотиб олиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратади.

 

Оркестрларнинг концерт дастурлари мунтазам равишда "Ecо City" мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда, шунингдек Фарғона шаҳридаги маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган бошқа қулай жойларда ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова