Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти

13.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.07.2023 йилдаги “Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Маълумот учун: Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XI сессиясида Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган.

 

2024 йилда Хивада:

  • март ойида “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” шиори остида Хива шаҳрида халқаро тадбирнинг расмий очилиш маросими;
  • май ойида Хива шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади

 

2023-2024 йилда шунингдек қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • “Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестиваль;
  • Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Strongmen” халқаро баҳодирлар ўйини мусобақаси;
  • “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар.

 

Ҳужжат билан ташкилий қўмита таркиби ва тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда.

 

Собир Нурбердиев.


.

Валюталар курси

2025-09-11
  • USD:12360.86 (+0.00) сум
  • EUR:14479.51 (+0.00) сум
  • RUB:145.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг