Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Хорижий мутахассис соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлади

07.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига вазир ўринбосари лавозими жорий этилмоқда, у соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлади (5.02.2019 йилдаги ПҚ–4159-сон қарорга қаранг).

 

Бу лавозимга юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади.

 

Қуйидаги масалалар амалдорнинг ваколатига киради:

  • халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
  • соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
  • мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
  • давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
  • соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
  • «электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш.

 

Вазир ўринбосари Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бир вақтнинг ўзида у Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади, у унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Мутахассисга шахсий таржимон, ёрдамчи, хизмат автотранспорти, хизмат турар жойи берилади, доимий яшаш мамлакатига бориб-келиш учун халқаро парвозларда авиачипталар қиймати қопланади. Бундан ташқари, ССВ раҳбарининг янги ўринбосарига икки нафар юқори малакали хорижий мутахассислардан иборат бўлган гуруҳ бириктирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.