Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

“Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими” электрон портали ишлаб чиқилди

21.02.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2022 йилдаги «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 74-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида “Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими” электрон портали ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат билан электрон портал Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги мақсадларда юритилиши белгиланган:

  • жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашни очиқ ва шаффоф тарзда амалга ошириш;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, “йўл хариталари” ва бошқа чора-тадбирлар режалари амалга оширилишини назорат қилиб бориш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш ва бошқалар.

 

Электрон портални юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17