Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хусусий инвесторлар кимё саноатини ривожлантиришга ёрдам берадилар

26.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

“Самарқандкимё” АЖ, “Электркимёзавод” ҚК АЖ ва “Жиззах пластмасса” АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши, шунингдек, “Фарғонаазот” АЖдаги давлат улуши, шу жумладан, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, хусусий инвесторларга сотилади.

 

Бу ЎзАда жойлаштирилган Президентнинг 25.10.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган, унда мамлакатимизда кимё саноатини жадал ривожлантиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам тасдиқланди.

 

Республика кимё тармоғини янада ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • углеводород хомашёсини ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида иқтисодиёт тармоқларида ва жаҳон бозорида талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли кимё маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш;
  • республиканинг минерал ўғитларга бўлган талабини қондириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолият юритаётганларини модернизация қилиш;
  • кимё саноати корхоналарининг устав капиталида давлат иштирокини қисқартириш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали базавий маҳсулотларни қайта ишлашни чуқурлаштириш;
  • фанни ва соҳавий илмий тадқиқотларни фаол ривожлантириш, шунингдек, биринчи навбатда, углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлашга қаратилган илғор илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш;
  • лойиҳа-инжиниринг ишлари ва диагностика тадқиқотлари сифатини ошириш, кимё ва кимё технологияларининг барча йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш.

 

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. У 2018-2030 йилларда:

  • кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни - 4,5 бараварга, ш.ж., минерал ўғитларни – 2 бараварга (1,2 млн тоннадан 2,4 млн тоннагача);
  • маҳсулотлар экспортини – 4 бараварга ошириш, шунингдек, органик кимё маҳсулотлари улушини 7%дан 54%гача етказиш орқали тармоқни диверсификация қилишни назарда тутади.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 15 апрелга қадар халқаро консалтинг компанияларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, кимё саноати тизимини ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқади.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум