Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик ва жисмоний шахслар учун чет элга инвестиция киритиш қоидалари қандай ўзгаради Фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради

Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар

08.05.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 05.05.2026 йилдаги ПФ-74-сон Фармони билан тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Асосий мақсадлар:

• 2030 йилга бориб тиббий хизматлар кўрсатишда хусусий сектор улушини 30 фоизга етказиш;

• ДХШ асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторларга комплекс хизмат кўрсатиш;

• ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва оммабоплигини ошириш;

• нодавлат тиббиёт ташкилотларини (НТТ) қўшимча қўллаб-қувватлаш.

 

Соғлом рақобат муҳитини шакллантириш

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб:

• НТТларга давлат тиббий суғуртаси ва лицензия доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барча йўналишлар бўйича беморларга хизмат кўрсатишга рухсат берилади. Бунда, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг даволаш харажатлари ягона базавий нархлар асосида қопланади;

• миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари учун беморларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш тўғрисида шартнома тузишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт комиссияси хулосасини олиш талаби бекор қилинади;

• Давлат бюджети маблағларини тиббиёт ташкилотлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, маблағларнинг ойлик ҳажмини касалликлар йўналишлари кесимида белгилаш тартиби жорий этилади;

• лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш фақат лицензия талаблари ва шартлари бузилишига йўл қўйилган ихтисослик бўйича амалга оширилади;

• "туғруқни қабул қилиш" йўналиши бўйича тиббиёт ташкилотларини ташкил этишда бактериологик лабораториялар хизматларини аутсорсинг асосида ташкил этишга рухсат берилади. 

 

2027 йил 1 майдан бошлаб миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтган НТТларга трансплантация операцияларини бажаришга рухсат берилади.

 

Институционал тизимни такомиллаштириш

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги этиб қайта номланди ва унга қўшимча вазифалар юклатилди:

• НТТ тармоғини ривожлантириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

• "ягона дарча" тамойили асосида инвесторларга хизмат кўрсатиш ва бошқалар.

 

Шу билан бирга, Агентлик муассислигида қуйидагилар ташкил этилади:

• АЖ шаклидаги "Health Invest" компанияси;

• Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси.

 

"Ўзмиллийбанк" АЖ вилоят марказлари ва чегарадош туманлардан ташқари туман (шаҳар) ларда клиникалар ташкил этиш учун 200 млн АҚШ доллари  миқдорида имтиёзли кредит линиясини очди.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари:

• 2029 йил 1 майгача хорижий фуқаролар – шифокорлар, менежерлар, маслаҳатчилар ва тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи мутахассис-техниклар учун ижтимоий солиқ миқдори – 1%;

• Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берилганлиги учун йиғим миқдори – БҲМнинг 1 баравари;

• "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ҳудудгазтаъминот", "Ўзсувтаъминот" АЖ корхоналари ҳисобидан клиникаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш.

 

2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлгача бўлган даврда фойда солиғининг солиқ базасини аниқлашда ҳар бир ходим ва унинг оила аъзоси учун ихтиёрий тиббий суғурта бўйича бадаллар харажатлари (йилига 10 млн сўмдан ортиқ бўлмаган) чегириб ташланади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 июнга қадар ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган тиббий асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фойдаланиладиган сарфлаш материаллари, шунингдек, махсус тиббий мақсадлар учун мўлжалланган "А" тоифадаги янги автотранспорт воситалари импорт божхона божидан озод этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• "Health Invest" компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари;

• Давлат иштирокидаги тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий механизмлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                             Лола Абдуазимова