Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижтимоий нафақаларни тайинлашда қандай даромадлар ҳисобга олинмайди

18.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (15.07.2019 йилдаги 588-сон ВМҚга қаранг).

 

Биринчидан, асосан яшаб турган жойи бўйича болали оилаларга нафақа, болани парваришлаш бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш. Бунинг учун доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома тақдим этилиши керак.

 

Иккинчидан, оиланинг ялпи даромадига киритилмайдиган ҳамда нафақалар ва моддий ёрдам олиш ҳуқуқига таъсир кўрсатмайдиган воситаларга қўшимча равишда қуйидагилар киритилди:

  • ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси;
  • «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар (дастур ва кредитлар бериш тартибига қаранг).

 

Учинчидан, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва тўланишини мониторинг қилиш вазифаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди. Шу муносабат билан 8–10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудларига 1 ходим ҳисобидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг мутахассислари бириктирилади. Марказлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича ҳисоботларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига топширадилар, улар эса 20-санага қадар ҳисоботларни вазирликка тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум