Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Импорт қилинадиган дори воситаларининг нархи жиловлаб турилади

09.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу сотиб олиш қийматини ҳисоб-китоб қилиш формуласининг ўзгариши билан боғлиқдир (5.07.2019 йилдаги ПФ–5759-сон Фармонга қаранг).

 

Ундан бир таркибий қисм – контракт тузиш ва БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курсидан келиб чиқиб белгиланган контракт қиймати ўртасидаги курс фарқи чиқариб ташланади. 

 

Шу тариқа, импорт қилинадиган дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг сотиб олиш қиймати БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси бўйича контракт қиймати, божхона тўловлари ва Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ бошқа харажатлардан таркиб топади.

 

Бу охирги истеъмолчида қандай акс этади? Сотиб олиш қиймати – реализациянинг якуний нархини белгилаш учун базис ҳисобланади. Унга нисбатан энг юқори савдо қўшимчаси  қўлланилади (15%дан кўп бўлмаган) ва кейинчалик унга чакана қўшимчаси (20%дан кўп бўлмаган) қўлланиладиган улгуржи савдо нархи шаклланади. Дорихона пештахтасидаги якуний нарх шу тариқа шаклланади.

 

Импорт контракти бўйича товарлар тўлов кунидан бошлаб 180 кун давомида «эркин муомалага чиқариш» режимида олиб кирилиши ва расмийлаштирилиши керак. Бунда хорижий валюталарнинг миллий валютага нисбатан курси барқарор ўсиб бормоқда. Масалан, АҚШ доллари сўнгги 180 кун оралиғида 238,49 сўмга қимматлашган. Яъни курсдаги фарқнинг сотиб олиш қийматига киритилиши якуний нархнинг қўшимча равишда ўсишига олиб келади ҳамда  истеъмолчининг харид қобилиятига таъсир этади.

 

Тегишли равишда, мазкур компонентнинг чиқариб ташланиши импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини бироз жиловлаб туришга имкон беради.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.07.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2020-01-28
  • USD:9563.33 (+16.28) сум
  • EUR:10541.66 (--44.11) сум
  • RUB:153.89 (--1.17) сум