Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Импорт қилувчилар томонидан ҚҚС тўлашни кечиктириш тартиби белгиланди

12.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятини тақдим этиш тартибини тасдиқлади (10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚга қаранг). Ҳужжат Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонини ижро этиш юзасидан қабул қилинган.

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўловчиларга уни тўлашдан озод этиш ўрнига тўлаш муддатини 120 кунга кечиктириш тақдим этилиши мумкин.

 

ДБҚга ДСҚ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 1 октябрга қадар ҚҚС тўлаш муддатини узайтиришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш топширилди. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар эса бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий базага тегишли ўзгартиришлар киритишлари керак.

 

ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун солиқ тўловчи давлат божхона хизмати органига ариза ва солиқ тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

 

Орган 5 иш куни мобайнида тўлов муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Иккала ҳолатда ҳам ариза берувчига хабарнома келади.

 

Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган тақдирда хабарномада сумма ва узайтиришнинг амал қилиш даври кўрсатилади. Агар тўлов муддатини узайтириш рад этилса, хабарномада рад этиш сабаблари кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.