Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Июндан бошлаб металл прокати сертификатлаштирилган бўлиши керак

21.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорида сўз боради.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойида Ҳукумат қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида ҳужжат қабул қилган. У бир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олган, улар орасида - идоралараро ишчи гуруҳлар томонидан металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини ўрганиш.

 

117 та шундай корхонада ўтказилган ишлаб чиқариш жараёнининг таҳлили тайёр маҳсулот ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди, унга кўра 2020 йил 1 июндан бошлаб:

 

а) сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштириладиган сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак. Ишлаб чиқарувчида ишлаб чиқариш лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, у бошқа синов лабораторияларига, шу жумладан, тузилган шартномалар асосида мурожаат қилиши мумкин.

 

б)  мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар турлари (ҳам импорт қилинган, ҳам маҳаллий ишлаб чиқарилган) рўйхатига қуйидагилар киритилади:

  • прокатка, штамповка, кесиш усули билан легирланмаган пўлатдан тайёрланган, икки томонлама руҳли қопламали томбоп металл черепица (гофрланган) ва листли руҳланган пўлат прокатдан тайёрланган томбоп элементлар (фурнитура, аксессуарлар, ясси прокатдан тайёрланган том учун бутловчилар) (ТИФ ТН коди: 7308 90 590 0);
  • изоляцияловчи тўлдирувчили гофрланган (қовурғасимон) листдан тайёрланган икки деворли панеллар ва деворбоп ва томбоп сэндвич-панеллар) (ТИФ ТН коди: 7308 90 510 0).

 

1 апрелгача бўлган муддатда сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган металл прокати ва қурилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар реестри шакллантирилади ва эълон қилинади. Реестр ҳар йили янгиланади.

 

в) Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматлари қурилиш учун мўлжалланган металл маҳсулотлари харид қилиниши ва қўлланилиши учун жавоб берадилар.

 

г) индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланади (бошқа мақсадларда – мумкин).

 

Металл прокати нормативларга мувофиқ эмаслиги ҳамда объектларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир кўрсатувчи ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши аниқланган ҳолларда металл прокати ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва қўлланилиши тўхтатилади.

 

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини, шу жумладан, қора ва рангли металлар эритмалари ва ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган объектларни идентификациялаш фақат аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда идентификациялаш улар фойдаланишга топширилгунга қадар ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16