Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Конституциявий суд тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири анча кенгайтирилди

30.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 27.04.2021 йилдаги «Конституциявий суд тўғрисида»ги ЎРҚ-687-сон Конституциявий қонун имзоланди.

 

Қонун таҳрири 13 боб ва 101 та моддадан иборат (аввалги таҳририда 5 боб ва 45 та модда бўлган).

 

Конституциявий суд ўзи киритган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш чоғида иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлайди. Суд таркибига киритилган судьялар сони, раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда, 7 нафардан 9 нафаргача оширилди.

 

Конституциявий суд судьясининг ваколатлари муддати навбатдаги сайланганида 10 йилни ташкил этади. Аввалгидек, Конституциявий суд судьясига олий ёки биринчи малака даражаси берилади. Бироқ энди биринчи малака даражаси Конституциявий суд томонидан бериладиган бўлди (илгари – иккала малака даражалари Президент томонидан берилган).

 

Белгиланишича, Конституциявий суднинг судьясига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёхуд одамнинг ўлимига сабаб бўлган бошқа қасддан жиноят содир этганлик айби қўйилган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. Конституциявий суд раиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг, уларнинг органларининг, шунингдек Олий суд Пленумининг мажлисларида иштирок этиши мумкин. Конституциявий суд ишларини юритиш коллегиал тарзда амалга оширилади (илгари – ишларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тўрт судьядан кам бўлмаган таркибда коллегиал тарзда амалга оширилган).

 

«Конституциявий судга мурожаат қилиш. Мурожаатни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва ўрганиш. Ишни кўриш учун қабул қилиш» деб номланган боб киритилди. Унда қуйидагилар белгиланган:

  • Конституциявий судга мурожаатга қўйиладиган талаблар;
  • мурожаатга илова қилинадиган ҳужжатлар;
  • айрим мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
  • мурожаатни кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тартиби ва бошқалар. 

 

Қуйидагилар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

  • ҳисоб палатаси аъзолари (илгари – ҳисоб палатаси раиси);
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ;
  • Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

 

Қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.

 

Ҳужжат 28.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум