Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Лицензияда қандай тиббий ихтисосликлар кўрсатилади?

04.08.2017

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль).

 

Номенклатурага даволаш иши ва тиббий педагогика иши, педиатрия иши, тиббий-профилактика иши  ҳамда стоматология йўналишлари бўйича 45 та асосий ва 115 та тор ихтисосликлар кирган.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017 йилдаги 451-сон “Тиббий  фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан номенклатурага мувофиқ нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда рухсат этилган ихтисосликлар турлари аниқланади. Лицензиялаш тартиби тўғрисида батафсил – алоҳида шарҳда.

 

Рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.