Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижтимоий карта орқали товарлар учун тўлов қилинса, сотиш чеки нималарни акс эттириши керак Бир неча лавозимларда ишлаган шифокорнинг тариф ставкасини қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил 1 январдан кимлар «жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар» тоифасига кириши мумкин

Маданий мерос объектларини қайта ҳисоблаб чиқишди

18.10.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.10.2019 йилдаги 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

 

Республикада моддий мероснинг кўчмас мулк объектлари жами сони 8 208 та бўлиб, шундан 4 748 та – археология ёдгорликлари, 2 250 та - архитектура ёдгорликлари, 678 та – монументал санъат ёдгорликлари, 532 та – диққатга сазовор жойлар.

 

Маданият вазирлиги объектнинг номи, даври ва манзилига тушунтириш беришга ҳамда миллий рўйхатга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритишга ҳақли.    

 

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган объектлар бундан мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2019 йилдан кучга кирди.