Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Маданият ва санъат ходимларининг иш ҳақи оширилади

27.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 22.11.2024 йилдаги «Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона  ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-400 қарори қабул қилинди.

 

Миллий маданиятни янада ривожлантириш учун давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини (белгиланган рўйхат бўйича) 2025 йил 1 январдан 20% ва 2025 йил 1 июлдан яна 15% оширилиши кўзда тутилмоқда.

 

Иш ҳақи оширилаётган давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари рўйхатига аҳолига маданий ва ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш, ноёб маданий қадриятларни сақлаш ва оммалаштириш билан шуғулланувчи 68 та театр, цирк, концерт-томоша ташкилотлари, маданият марказлари, кутубхоналар ва музейлар киритилди.

 

Тегишли вазирликлар ва идоралар бир ойлик муддатда мазкур муассасалар ходимларининг фаолиятини баҳолаш тизимини (KPI) жорий қилишлари зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

                      Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17