Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ривожлантириш нормалари белгиланди

09.07.2018

Рус тилида ўқиш

Мактабгача таълим вазирининг буйруғи (3.07.2018 йилда 3032-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари тасдиқланди.   

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Ҳужжат билан кичик ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш ва мактаб таълимига тайёрлаш бўйича талаблар тизими белгиланган. Унинг асосий мақсади – интеллектуал ривожланган ва маънан мукаммал шахсни тарбиялаш.   



Туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ҳар бир ёшга мос келувчи «идеал» ривожланиш кўрсаткичлари ва бунга имкон берувчи катталарнинг ҳаракатлари (машқлар, ўйинчоқлар билан таъминлаш, биргаликдаги ўйинлар, болаларни рағбатлантириш ва ҳ.к.) белгиланган.   



Талаблар тизими 5 та асосий ривожланиш соҳасидан иборат, ҳар бири ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган. Ҳар бир кичик ривожланиш соҳаси бўйича кутилаётган кўрсаткичлар, яъни бола ўз ёшида нималарни уддалай олиши кераклиги белгиланган. Жадвалга қаранг.

 

Болаларни ривожлантиришнинг асосий соҳаси

Кичик ривожланиш соҳалари

1. Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши

  • йирик моторика
  • майда моторика
  • сенсомоторика
  • соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик

2. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш

  • «Мен» концепцияси
  • ҳиссиётлар ва уларни бошқариш
  • ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот

3. Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари

  • нутқ ват ил
  • ўқиш малакалари
  • қўл бармоқлари майда моторикаси

4. Билиш жараёнининг ривожланиши

  • интеллектуал-англаш малакалари
  • элементар математик малакалар
  • тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият

5. Ижодий ривожланиш

  • дунёни бадиий тасаввур этиш
  • бадиий-ижодий қобилиятлар

 

Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш жараёнида қуйидаги асосий тамойиллар белгиланди:

  • ҳар бир боланинг ноёблиги;
  • «Мен» концепцияси – боланинг ўзи тўғрисидаги аниқ тасаввурлар тизимининг қўлланилиши;
  • боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг муҳимлиги;
  • бола тарбияси ва ривожланишида катталарнинг асосий роли;
  • ҳар бир болага индивидуал вариативлик асосида ёндашиш.

 

Бу – муҳим! Ҳужжатнинг амал қилиши барча давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари, шунингдек мактабгача ёшдаги гуруҳлари мавжуд бўлган «Меҳрибонлик» уйларига татбиқ этилади. 

 

Ҳужжат билан белгиланган талабларга мактабгача таълим турлари учун кадрлар тайёрловчи олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар муассасалари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари, шунингдек мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган оилалар ҳам риоя қилишлари шарт.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум