Олий Мажлис Сенати Кенгаши 06.07.2026 йилдаги "Умумтаълим мактабларида ўқитиладиган "Келажак соати" машғулотлари ўқув дастурини такомиллаштиришда давлат органлари ва ташкилотларининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги КҚ-368-V-сон қарорни қабул қилди.
Мақсад – умумтаълим мактабларида ўқитиладиган "Келажак соати" дарслари мазмунини бойитиш, ўқувчиларда ҳуқуқий, маънавий, молиявий, экологик ва рақамли маданиятни шакллантириш.
Ўқув дастурини такомиллаштириш жараёнига давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилади. Ҳужжат билан ўқув дастурини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда мазкур ишларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
"Келажак соати" ўқув дастурини такомиллаштириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
• касбга йўналтириш;
• ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонликни ошириш;
• соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва фуқаролик масъулиятини ривожлантириш;
• маънавий-ахлоқий тарбияни мустаҳкамлаш ва бошқалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





