Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Металл прокати сифати бўйича талаблар оширилди

20.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2021 йилдаги “Қурилишда ишлатиладиган металл прокати ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 577-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан ички бозорда сотиладиган маҳаллий ва импортдан келтирилган металл прокати сифатини техник жиҳатдан тартибга солишни тартибга солиш назарда тутилмоқда.

 

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб индукцион печларда қурилиш учун металл прокати ишлаб чиқарувчиларга қуйидаги талаблар жорий қилинади:

  • индукцион печда пўлат эригандан сўнг пўлатни комплекс қайта ишлайдиган агрегатда ишлов бериш;
  • ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториясининг мавжуд бўлиши ҳамда ушбу лабораторияда эритилган пўлат ва тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини қатъий сифат назоратидан ўтказиш.

 

Ҳужжат билан қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналарда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича комиссия таркиби тасдиқланди. Комиссия хулоса беради, унинг асосида қурилиш учун мўлжалланган тегишли мувофиқлик сертификатига эга металл маҳсулотларини индукцион печларда ишлаб чиқариш ва уни қўллашга рухсат берилади.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига

2021 йил 10 октябрга қадар эритиш печларидан фойдаланган ҳолда металл прокатини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини назорат қилишнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда "хавфни таҳлил этиш" тизимини жорий этиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.