Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2026 йилдаги "Географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 375-сон қарори қабул қилинди.
27.11.2025 йилдаги ПҚ-358-сон қарорга мувофиқ Тошкент давлат юридик университети, Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси муассислигида "oriGIn Uzbekistan" нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш кўзда тутилган.
"oriGIn Uzbekistan" ННТ олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:
• хўжалик юритувчи субъектларга географик кўрсаткичларни идентификация қилишда бепул юридик ва услубий ёрдам кўрсатиш;
• миллий географик кўрсаткичларни хорижда тарғиб қилиш;
• корхоналарга географик кўрсаткичларни тижоратлаштиришда ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжат билан 2026 йилда Географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиш режа-жадвали тасдиқланди. "Xorazm qovuni", "Марғилон атласи ва адраси", "Andijon дўпписи", "Қўқон пичоқлари" кўргазмалари, "Ғузор тандир гўшти", "Чиял яхна гўшти", "Балиқ карма", "Хоразм бараклари" гастрономик фестиваллари, шунингдек, "oriGIn UZ" географик кўрсаткичлар фестивали ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, товарнинг сифати, обрўси ёки бошқа хусусиятлари сезиларли даражада унинг географик келиб чиқишига боғлиқ бўлган муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққанлигини идентификация қилувчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади (03.03.2022 й. "Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги ЎРҚ-757-сон).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





